Туркиянинг Анталия курортининг Манавгат туманидаги ҳайвонот боғида қафасдан қочган шер маҳаллий аҳолига ҳужум қилди. Ҳайвонни дронлар ёрдамида қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Hürriyet газетаси хабар бермоқда.
"Манавгатнинг Илиса туманидаги Д-400 трассасида жойлашган Lion Land ҳайвонот боғида Зевс исмли эркак шер қафасдан қочиб кетди. Арслон боғдан бир километр узоқликда ишлаётган Сулаймон Кирга ҳужум қилди ва уни оғир жароҳат олди" - дея газета хабар берди.
Хабарни олган жандарм ва полиция ҳудудда хавфсизлик чораларини кўриб, қидирув ишларини бошлади.
"Зевс охирги марта Илиса ва Қумкўй туманлари ўртасида, меҳмонхоналар ортида кўрилгани аниқлангач, қидирув шу ҳудудга кўчирилди. Арслонни қидириш учун дрон ҳам қўлланган. Расмийлар Илиса ва Қумкўй туманлари аҳолисини бу ҳудудга яқинлашмасликлари ҳақида огоҳлантирган", деб тушунтиради газета.