“Ансор Аллоҳ” ҳаракати Қизил денгизда Исроил компанияси томонидан ижарага олинган “Galaxy Leader” юк кемаси қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Гуруҳга тегишли кучлар қизил денгиздаги Яман қирғоғида “Galaxy Leader” номли тижорат кемасини қайиқларда ушлаб қолишди ва бортга чиқишга муваффақ бўлишди", деди агентлик суҳбатдоши.
Таъкидланишича, ҳусийлар кемага қайиқларда ҳужум қилиб, Ходейда провинсияси ҳудудига олиб кетган.