Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган "Ансор Алла" ҳаракати Исроилнинг Бен-Гурион аэропортига икки марта ҳужум уюштирди. Бу ҳақда ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сариа маълум қилди.
"Яман қуролли кучларининг ракета кучлари ҳарбий операция ўтказди ва... Бен-Гурион аэропортига... иккита баллистик ракета билан зарба берди," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Сариа ҳужумни муваффақиятли деб атади. Унинг сўзларига кўра, аэропортда авиақатновлар тахминан бир соатга тўхтатилган.