Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси террорчи ташкилоти Анқара марказидаги Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда террорчи ташкилотнинг баёнотига таяниб, ANF агентлиги хабар берди.
“Бугун соат 9:30 атрофида бизнинг “Ўлмаслар” батальонимиз отряди Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносига қарши ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳаракат парламентнинг очилиш кунида, парламентга жуда яқин жойда амалга оширилиши белгиланган эди”, дейилади баёнотда.
Тақиқланган партия аъзолари Ички ишлар вазирлиги биносига кириб, қўриқчини ўлдирган.
Туркия Ички ишлар вазирлигига кўра, икки полициячи енгил жароҳат олган ва улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Маълумот учун, Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси 1978 йилда тузилган. Ташкилот Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи сифатида тан олинган.