Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Анналена Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади

Анналена Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок G7 ташқи ишлар вазирлари билан учрашувдаги чиқиши чоғида Россияни бутун дунё бўйлаб «озиқ-овқат уруши»да айблади.

У Россияни дон экспортини тўсиб қўйганликда айблади ва озиқ-овқат инқирози ҳам «гибрид уруш»нинг бир қисми эканлигини айтди.

Бербокнинг таъкидлашича, G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) бунга қарши туришга тайёр ва сиёсий жавоб беришга келишиб олган.

«Биз яқинлашиб келаётган инқирозларга қарши туриш ва тезкорлик билан ҳаракат қилиш масъулиятини ўз зиммамизга оламиз», дейди Германия ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги вазият натижасида озиқ-овқат, минерал ресурслар ва энергия нархининг ошиши глобал озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлиши мумкинлигини айтган эди. Шу ўринда БМТ Россия президенти Владимир Путиндан Украинадан буғдой экспорти учун Қора денгиз портини очишни сўради.

Март ойида Россия Саноат ва савдо вазирлиги томонидан берилган экспорт шартномалари бўйича етказиб беришлар мустасно тариқасида 31 августга қадар мамлакатдан дон ва шакар экспортига тақиқ қўйган эди.

Глобал қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Деметер» таҳлилий марказининг нуқтаи назарича, Россия буғдойига бир қатор мамлакатларда эҳтиёж борлигини ҳисобга олинса, ушбу давлат халқаро майдонда муҳим роль ўйнашда давом этиши шубҳасиз.

Киритилди: 12:00 14.05.2022. Ўқилди: 1979 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (14)