Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Анклав ва эксклав: уларнинг фарқини биласизми?

Анклав ва эксклав: уларнинг фарқини биласизми?

Анклав (французча — "enclave", лотинчадан "inclavatus") — маҳбус, қулфланган деган маънони англатади. Анклав бир давлат ҳудудининг бошқа давлат ҳудуди билан тўлиқ ўраб олинган қисми ҳисобланади. Ҳудуднинг бошқа бир мамлакат билан тўлиқ ўраб олинган қисмлари тўлиқ анклавлар дейилади. Давлатнинг маълум ҳудуди қуруқликдаги бошқа давлат ҳудуди билан ўралган, аммо денгизга чиқиш имкониятига эга бўлган қисми эса ярим анклав дейилади. Ҳудуд тушунчасига қуруқлик ҳудуди ҳам, сув ҳудуди ҳам киради. Анклавга мисол тариқасида Испаниянинг Ливия шаҳрини келтириш мумкин. Шаҳар Испанияга қарашли бўлсада, Франция ҳудудида жойлашган.

Бундан ташқари дунёда анклав мамлакатлар ҳам мавжуд. Масалан, Ватикан. Ватикан давлат бўлишига қарамай, Италия ҳудудида жойлашган.

Анклав терминига тескари тарафлама эксклав сўзи ишлатилади. Яъни, анклав ва эксклав ўртасидаги фарқ ҳудудга қайси томонлама қарашлигидадир. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Шоҳимардон тумани Қирғизистон Республикасида жойлашган. Демак, Ўзбекистон учун Шоҳимардон — эксклав, Қирғизистон учун эса анклавдир.

Киритилди: 15:00 29.11.2023. Ўқилди: 2481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!