Қамчиқ довонидан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига кириб келиш жойида бир неча автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса нефт ортилган махсус юк машинаси ва цемент ортилган юк машинаси, шунингдек, бир нечта енгил автомобиллар иштирокида содир бўлганини, автомобиллар ёнаётганини кўриш мумкин.
Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қизилшира, Бугун, 7 сентябрь соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» Халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жараён Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.