Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ангренда қалбаки 100 минг сўмликларни тайёрлаб сотганлар ушланди

Ангренда қалбаки 100 минг сўмликларни тайёрлаб сотганлар ушланди

Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 1 500 000 сўм қалбаки пулларни 400 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида, бир бирига уланиб кетган мазкур «жиноят занжири» узилиб, ишга алоқадор бўлган яна 4 нафар (29-47 ёшли) шахслар процессуал тартибда қўлга олинди.

Улардан яна қиймати 1 500 000 сўмга тенг бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Аниқланишича, ушбу шахслар томонидан, аввалроқ ҳам 5 000 000 сўмга тенг бўлган қалбаки пул купюралари чоп этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:30 04.02.2023. Ўқилди: 2503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!