Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ангренда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ангренда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Х.М.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, давом этган тадбирларда Ф.Ю.га дори воситаларини етказиб берувчи шериклари Ш.Н., С.Н., Ф.Ё. ва М.Н.лар ушланиб, улардан 49 дона “Зардекс” номли дори воситаси, 2 дона полиэтилен пакетга ўралган “гашиш” ҳамда “марихуана” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Киритилди: 16:30 30.09.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!