Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ангренда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Ангренда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва ИИб ходимлари ҳамкорлигида томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ш.Р. фуқаро О.Х.га 74 дона “Зардекс” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:05 07.07.2025. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!