Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Анголадаги олтин конида содир бўлган кўчки 28 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Анголадаги олтин конида содир бўлган кўчки 28 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Анголанинг шимоли-ғарбий қисмида ноқонуний олтин конида содир бўлган кўчки натижасида камида 28 киши ҳалок бўлди.

Ангола ахборот агентлиги воқеа содир бўлган Бенго вилояти расмийларига таяниб хабар беришича, қурбонлар сони 28 кишини ташкил этган.

Агентлик маълумотларига кўра, тўрт киши қутқарилган. Бенго полицияси вакили Гаспар Луис Инасио барча қурбонлар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклар эканлигини айтди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, фожиа конни қоплаган ва ичидагиларни катта чуқурликда қолиб кетган қалин тупроқ қатламининг тўсатдан қулаши натижасида юзага келган.

Қутқарув гуруҳлари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Расмий равишда икки киши бедарак йўқолган деб хабар берилган, аммо маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, 70 кишигача ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўчки Анголанинг бу қисмида кетма-кет учинчи кундан бери ёғаётган кучли ёмғирлар туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!