Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервюсида халқ милицияси подполковниги Андрей Марочко айтди.
"Мутахассислар ҳозирда ҳар куни республика ҳудудининг қарийб 5-8 квадрат километрини миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда. Бу биз учун, республика аҳолиси учун жуда катта муаммо, чунки фаол ҳарбий ҳаракатлардан ташқари, Украина армияси саккиз йил давомида ҳудудни тасодифий миналаш билан шуғулланмоқда, миналанган майдонлар хариталари йўқ. Яъни, бизни миналанган ҳудуд, деб аташимиз мумкин ", — деди офицер.