Бугун 10 декабрь, 2022 йил, шанба

O'ZB

Андижонлик хонанда қашқадарёлик шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди (ВИДЕО)

Андижонлик хонанда қашқадарёлик шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди (ВИДЕО)

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг бир нечта моддаларига кўра, адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар) муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланиши, асарни нашр қилиш, омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.

Шунингдек, Қонуннинг 62-моддасига кўра, ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи Ғулом Бобоёров Адлия вазирлигига Ғулом Назар таҳаллуси билан ижод қилиб келишини билдириб, «Дадангизни қучоқлаб қўйинг» номли шеъридан рухсатсиз, келишув шартномасини тузмасдан учинчи шахслар томонидан қўшиқ қилиб ижро қилинаётганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Унинг мурожаати Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Асака туманида яшовчи фуқаро Элёр Тўйчиев юқоридаги шеърини «Отам» номи билан тўйларда қўшиқ қилиб ижро этганлиги ва уни «Youtube» ижтимоий тармоғига жойлаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, бошқарма томонидан фуқаро Э.Тойчиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Асака туман судига юборилди.

Суд қарорига асосан хонанда Э. Тўйчиев айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Муроджон ЖАЛОЛДИНОВ,
Вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси

Киритилди: 17:30 25.07.2022. Ўқилди: 5311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!