Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда юқори тезликда ҳарақатланган Lacetti деворга урилди

Андижонда юқори тезликда ҳарақатланган  Lacetti деворга урилди

Андижон вилоятида Lacetti юқори тезликда деворни бузиб ўтгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, ҳолат 3 май куни соат 12:10 ларда, Булоқбоши тумани “Ривож” МФЙ Янгиариқ кўчасида содир бўлган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. ўзининг Lacetti автомашинасида Булоқбоши туман марказига қараб ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган.

Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги деворга бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:09 04.05.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!