Бугун, 25 ноябрь куни тонгда Андижон вилоятида юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида минглаб хонадонлар газсиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” AЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Улуғнор тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида 07:10 дан Улуғнор туманидаги 3200 та хонадон ва 9 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
“Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.