Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда "йигити"нинг интим видеоларини тарқатиб, пул ишламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Андижонда "йигити"нинг интим видеоларини тарқатиб, пул ишламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

1995 йилда туғилган аёл телефонидаги фуқаронинг сурат ва видеолари эвазига $14 минг талаб қилган.

Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган аёл ўзига тегишли телефонидаги мурожаат қилган шахснинг интим сурат ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитганлиги маълум бўлган. Бунинг эвазига у фуқародан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:52 30.04.2025. Ўқилди: 1380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!