Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Андижонда "права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Андижонда "права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Э. бошқа бир фуқаро Ф.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 350 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:32 02.08.2022. Ўқилди: 1592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!