Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда маиший газ баллонларини ноқонуний сақлаб, автомашиналарга қуйиб сотилаётган хонадон фош этилди

Андижонда маиший газ баллонларини ноқонуний сақлаб, автомашиналарга қуйиб сотилаётган хонадон фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Избоскан тумани “Марказ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А. А. томонидан ўзининг яшаш хонадонида газ баллонларини ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Хусусан, ушбу хонадонда суюлтирилган газни маиший газ баллонлардан автомашиналарга қуйиб сотаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:30 14.07.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!