Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ижро ҳужжатларига асосан банклар фойдасига кредит қарздорликлари ундириб келинмоқда.
Хусусан, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 13.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТИБ “Ипотека банк” фойдасига 16 млрд. 98 млн. сўм кредит қарздорлиги, 1 млрд. 923 млн. сўм ҳисобланган фоиз, 27 млн. 322 минг сўм пеня ундириш, ундирувни қарздор ва қўшимча жавобгарлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш белгиланган.
Шартномага кўра, қарздор МЧЖга тегишли Олтинкўл туман Навоий массивида 2,0 га ер майдонида фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлашган “Интенсив ёпиқ сув айланма тизими усулида балиқ етиштириш ва музлатгичли омборхона” бино-иншоатларининг 2/3 қисми гаровга қўйилган бўлиб, жами 13 млрд. сўмга баҳоланган.
Ижро ҳаракатлари давомида ушбу мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.
Бироқ, мазкур кўчмас мулклар электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази томонидан ўтказилган такрорий аукцион савдоларида сотилмаган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси «Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 56-моддасига асосан ундирувчи АТИБ “Ипотека банк” Андижон вилоят филиалига қарздорнинг гаровга қўйилган кўчмас мулкларини 10 фоизга арзонлаштирилган, яъни 11 млрд. 700 млн. сўм нархда қабул қилиши юзасидан таклиф киритилган.
Банкнинг розилигига асосан ушбу мулклар банк балансига ўтказиб берилиши таъминланди.