Жорий йил 3 апрель куни Андижон шаҳар “Ҳамдўстлик” маҳалласида 31 ёшли ҳайдовчи Д.М. (аёл) ўзининг «Cobalt» русумли автомашинасида турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида ушбу жойда турган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага – шифокорлар кўригига жўнатилган.
Ҳозирда вояга етмаган болаларнинг олган тан жароҳатларини даражасини аниқлаш мақсадида Суд-тиббий экспертиза тайинланган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.