Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

Андижон вилоятида Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб, Damas’га урилди.
Вилоят ЙҲХБ маълумот беришича, ҳолат 12 май куни соат 15:10 ларда Андижон шаҳар Й.Отабеков, Мустақиллик ҳамда Бобуршоҳ кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Бу ҳақда Кун.uz ёзмоқда

Мустақиллик кўчасидан ҳаракатланиб келаётган Х.Г. бошқарувида бўлган Equinox’да, Й.Отабеков кўчасидан келаётган Wоlkswagen тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг четида турган Damas автомашинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:35 13.05.2025. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!