"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Балиқчи туманида “ А. С. М.” хусусий корхонасига қарашли қурилиш объектида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 1 миллиард 195 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.