Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда 10 апрель куни соат 13:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Х. Damas’да оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган тракторнинг орқа қисмига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.