Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижонда “Cherry tiggo 7 pro” йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди

Андижонда “Cherry tiggo 7 pro” йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди

2026 йил 4 май куни соат 06:00ларда, Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасида, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган С.К. ўзининг “Cherry tiggo 7 pro” русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, ушбу кўчада йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини кўрмай қолиб, ковлаб қўйилган чуқурга тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситаси теҳник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!