Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабарига кўра, машғулот жараёнида болаларга нисбатан педагогик этикага зид сўзларни ишлатган тарбиячи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ўтказилган ўрганишда ҳолат "O Marziya" хусусий боғчасида содир бўлгани аниқланди.