Андижон шаҳрида 5 сентябрь куни заправкада газ тўлдирилаётган Spark портлади. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 11:15 да “Андижон” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатларини тезкор бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар воқеа жойига жалб этилди. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.