Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда 385 млн сўмлик газни ўғирлаган новвойхона аниқланди

Андижонда 385 млн сўмлик газни ўғирлаган новвойхона аниқланди

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган Андижон вилояти Олтинкўл туманида щтказилган назорат тадбирларида катта миқдордаги табиий газ ўғрилиги фош қилинди.

Хабарда айтилишича, тумандаги «Айрончи» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро хонадонида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, хонадонда жойлашган новвойхонада лойиҳа техник ҳужжатлари ва ҳисоблаш ускунасисиз умумий газ тармоғига резина шланг орқали уланиб, «зангори ёқилғи»дан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 385 миллион 441 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Тўпланмаган барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 14:10 11.11.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!