Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда 24 ёшли йигит машинасида одам уриб, қочиб кетди

Андижонда 24 ёшли йигит машинасида одам уриб, қочиб кетди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Nexia-2 ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида кетаётган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси Абдумажид Раимжоновга таяниб, QALAMPIR.UZ хабар берди.

Унга кўра, кеча, 19 ноябрь куни Олтинкўл тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли С.М. бошқарувидаги Nexia-2 машинасида йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 25 ёшли У.О.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.

ЙТҲ оқибатида У.О. тан жароҳати олиб, туман марказидаги шифохонага ётқизилган. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бугун, 20 ноябрь куни тонгда вафот этган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи Балиқчи туманидан топилиб, тегишли тартибда ушланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейди Абдумажид Раимжонов.

Киритилди: 20:06 20.11.2023. Ўқилди: 2624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!