Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижон вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Андижон вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Ўзэнергоинспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Олтинкўл туманида фуқаро Х. С. га қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширинча шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 385,4 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:40 12.11.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!