Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижон вилоятида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди

Андижон вилоятида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Ширмонбулоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин равишда 5 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 157,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:00 14.08.2025. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!