Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Андижон шаҳрида суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Андижон шаҳрида суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти суюлтирилган газ бўлими масъул шахслари 4 та МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни электрон дастурга киритиб, 550 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!