Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижон шаҳрида нарколаборатория аниқланди

Андижон шаҳрида нарколаборатория аниқланди

❌Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. фуқаро қўлга олинди.

💉Наркотик моддалар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган мазкур шахснинг уйидан “гашиш” моддаси, кристал кўринишидаги синтетик гиёҳвандлик воситаси, “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари, ажал оғусини тайёрлашда керак бўладиган хом-ашёлар, махсус идишлар, қадоқлашда фойдаланиладиган зип пакетлар, 4 та телефон ва 1 та ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

💻Шунингдек, мазкур ноутбукда мижозларга синтетик гиёҳванд моддаларни сотиш ва локация ташлаб бериш учун гумонланувчи томонидан бошқарилган 3 та “Телеграм бот” ҳамда уй шароитида нарколаборатория ташкил қилиш билан боғлиқ видео ва расм кўринишидаги қўлланмалар (слайдлар) мавжудлиги маълум бўлди.

⚖️Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди ҳамда ашёвий далиллар экспертизага юборилди.

🕵️‍♂️Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:22. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!