Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин 150 йил яшаш камлик қилишини айтди

Путин 150 йил яшаш камлик қилишини айтди

Россия президенти “Сунъий интеллект оламига саёҳат” конференциясижа мамлакат ўз олдига ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича аниқ мақсадларни қўйганини, балки 150 йилга ҳам етказиш мумкин бўлишини айтди.

"Ҳозир баъзи мамлакатларда умр кўриш давомийлиги 80 ёшга етди ва биз ҳам ўртача ёш шунча бўлишига ҳаракат қиляпмиз. У ерда аёлларда бироз кўпроқ, эркакларда эса камроқ. Биз ҳатто ўз олдимизга ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича аниқ мақсадларни қўямиз. Ва ҳаммасини тўғри қиляпмиз. Балки 150 йилга ҳам етказиш мумкиндир. Лекин, биринчидан, бу худди пул каби ҳамиша кам бўлади. Ҳар доим", — деди Путин.

Путин айни пайтда 72 ёшда. Унинг бешинчи президентлик муддати 2030 йилда тугайди, аммо 2020 йилда Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлар туфайли у олтинчи президентлик муддатига эга ва 2036 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

Киритилди: 16:50 20.11.2025. Ўқилди: 2224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!