Россия разведка кемаси уни кузатиб борган Британия ҳарбий кемасига лазер йўналтирди, Лондон ҳарбий чораларни истисно этмади.
Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳилининг журналистларга маълум қилишича, Лондон “Янтарь” кемасининг “жуда хавфли” ҳаракатларини “ниҳоятда жиддий” қабул қилмоқда.
"Россия кемаси ҳозирда Шотландиянинг шимолида жойлашган бўлиб, сўнгги бир йил ичида иккинчи марта Буюк Британия ҳудудий сувларига кирган", — деди Ҳилл.
Вазирнинг сўзларига кўра, Буюк Британия кемани кузатишда давом этади ва агар “Янтарь” хавфли тарзда йўналишини ўзгартирса, ҳарбий чоралар кўришга тайёр.