Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура штаби томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Х. Л.” МЧЖга қарашли корхонада ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 423 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Бу каби ҳолат ушбу шаҳарда фуқаро М. Р. қарашли нотурар бинода ҳам қайд этилди. Уш қоидабузарлик натижасида, таъминот корхонасига 472 миллион сўмлик зарар етказилган.

1. Шунингдек, Андижон шаҳрида фуқаро Т. М. га тегишли бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 109 млн сўмни ташкил қилди.

Киритилди: 11:30 24.07.2026. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!