Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” МЧЖ масъул шахслари “Қумкўча” МФЙ ҳудудидаги цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 361,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” фермер хўжалиги раҳбари Д.М. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 150,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.V.” фермер хўжалиги раҳбари М.М. сув насосларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:30 03.07.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!