Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасига тайинланиш арафасида эди, аммо музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Мутахассис июнь ойида "Реал"ни тарк эта олмаслигини маълум қилди, бироқ Бразилияда ёзнинг иккинчи ярмигача кутишни исташмади. UOL Esporte маълумотига кўра, Анчелотти музокаралар жараёни тафсилотлари матбуотга доимий равишда сизиб чиқаётгани учун Бразилия футбол конфедерациясидан қаттиқ ғазабда. Томонлар музокараларга қайтиш-қайтмаслиги номаълумлигича қолмоқда.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунлангач, Карло Анчелотти "Реал" бошқарувидан кетиши кутилмоқда. "Қаймоқранглилар"нинг янги мураббийи Хаби Алонсо бўлади.