Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Анчелотти — Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи!

Анчелотти — Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи!

Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

65 ёшли италиялик мутахассис ЖЧ-2026 якунига қадар Бразилия миллий жамоасини бошқаради. Анчелотти Ла Лиганинг сўнгги турида «Реал Сосиедад»га қарши учрашувдан сўнг «Реал»ни тарк этади. 26 май куни жамоа билан иш бошлайди.

Бразилия футбол конфедерацияси билан барча керакли келишувларга эришилган ва шартнома имзоланган. Карло Бразилия эркаклар миллий жамоаси тарихидаги илк чет эллик мураббий бўлади.

Киритилди: 21:16 12.05.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!