Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Президентнинг сохта фармони билан маҳбуслар озод қилинди

Ана холос! Президентнинг сохта фармони билан маҳбуслар озод қилинди

Афғонистоннинг Урузғон вилоятидаги марказий турмадан президент Ашраф Ғани номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод этилди.

Бу ҳақда «Кун» нашри хабар берди

Полиция “президент фармони” сохталигини англагач, озод этилган маҳбусларни ушлаш бўйича амалиётни бошлаган. 

Таъкидланишича, бу Афғонистонда президент фармонининг биринчи сохталаштирилишидир. Фуқаролар президент фармонлари сохталаштирилаётган бўлса, унда ҳеч кимга ишонч қолмаганини айтишган.

Кўринишича, жиноятчилар Афғонистонда АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишувга биноан панжара ортида ушлаб турилган толиблар озод қилинаётганидан фойдаланиб қолишган.

Айни вақтда вилоят полицияси маҳбусларни топиб, уларни турмага қайтариш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда. 

25 март куни Вардақ вилоятидаги турмадан “Толибон” аъзоси ҳисобланган 9 маҳбус озодликка чиқарилган. Улар Ашраф Ғани фармони билан озодликка чиқарилган биринчи толиблар бўлган. Озод этилганлар ҳукуматга бошқа жанговар ҳаракатларга қайтмасликка ваъда берган.

Киритилди: 23:45 26.03.2020. Ўқилди: 3579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!