Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Коронавирус биринчи Хитойда эмас, Италияда чиққан экан

Ана холос! Коронавирус биринчи Хитойда эмас, Италияда чиққан экан

Италиянинг Милан шаҳридан бўлган олим Хитой оммавий ахборот воситалари билан коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида баҳслашмоқда.

Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

Марио Негри номидаги Фармакологик тадқиқотлар институти раҳбари, профессор Жузеппе Ремуццининг нашрга изоҳ беришича, ҳозирда вируснинг келиб чиқиши Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлганига шубҳа йўқ. Шифокорнинг таъкидлашича, мамлакатга коронавирусни илгари инфекццияланган хитойлик билан алоқада бўлган Германия фуқароси олиб келган ва бу Пекин Хитойда эпидемия бошланишини расман эълон қилишидан олдин содир бўлган.

"Шуни ёдда тутиш керакки, ушбу воқеа (таҳ. эпидемия) Хитойда соғлиқни сақлаш идоралари нималар бўлаётганини тушунишидан анча олдин бошланган", дея қайд этди олим.

Шу тарзда, профессор ўтган ҳафта берган интервьюсидан сўнг бир қатор Хитой оммавий ахборот воситаларида чиққан хабарларга муносабат билдирди. Ўшанда Ремуццим аҳаллий шифокорларнинг сўзларига таяниб, ғалати ва ўта жиддий пневмония ҳолатлари Италияда 2019 йил ноябрь ва декабрь ойларида қайд этилганини маълум қилганди. Бу эса ўз-ўзидан Ломбардия ҳудудида коронавирус Хитойда тарқалиши ҳақида маълум бўлишидан олдин тарқалиб кетганлигини кўрсатади.

Ўз навбатида, Хитой оммавий ахборот воситалари олимнинг сўзларидан фойдаланиб, Хитой эмас, балки Италия коронавируснинг ватанига айланганини исботлаш учун ҳаракат қилишди.

Шундан кейин “Global Times” нашри инфекция Хитойда биринчи бўлиб юқтирилишидан олдин бутун Италия бўйлаб тарқалганини ёзди.

“CCТV” эса Ремуцци билан қилинган яна бир интервьюни эсга олди. Маълум бўлишича, ўшанда олим баъзи шифокорларга таяниб, 2019 йилнинг октябрь ойида Италияда номаълум пневмония ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берганди.

Аммо ҳозир олимнинг “Daily Mail”га айтишича, у томонидан аввал берилган маълумотлар фақат оз сонли шифокорларнинг сўзларига ва баъзи миш-мишларга асосланган ҳамда ҳеч қандай илмий далиллар билан тасдиқланмаган бўлган.

Ремуцци, шунингдек, бундай пневмония ҳолатлари бўлса ҳам, уларнинг коронавирус сабаб бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлади.

 

 

Киритилди: 21:45 27.03.2020. Ўқилди: 10595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!