Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Имом тасодифан эркак кишига уйланди, кейин...

Ана холос! Имом тасодифан эркак кишига уйланди, кейин...

Угандалик Имом Муҳаммад Мутумба Шабулла Набукира исмли қизга уйланди. Тўйдан икки ҳафта ўтгач, “келин”нинг Ричард Тумушаба исмли эркак, бунинг устига, фирибгар эканлиги маълум бўлди, дея хабар беради “New Vision” портали.

Қайд этилишича, Мутумба ўтган йилнинг охирида масжидда аёллар кийимини кийган бир йигитни учратиб қолади. Декабрь охирида улар мусулмон одатига кўра тўй қилишади. Ундан олдин имом қишлоқдаги “келин”нинг холасининг уйига бориб, қалин сифатида икки қоп шакар, иккита эчки, кийим ва Қуръон нусхасини беради.

Никоҳдан сўнг икки ҳафта давомида Набукира имом билан яқин муносабатларга киришишдан бош тортади. Фирибгар ўз жинсини ҳижоб, косметика ва аёл овозига тақлид қилиб яширади.

Ёлғон “имомнинг рафиқаси” ўғирликда гумон қилинганидан кейин фош бўлади: Тумушаба тунда қўшни хонадонга ўғирликка тушиб, кийим-кечак, телевизор ва 300 минг Уганда шиллиллери (81 доллар)ни ўмаради.

Жиноятчини камерага жойлаштиргандан сўнг полиция ундан товламачиликнинг барча тафсилотларини билиб олади. "Келин" учун қалин пули олган ёлғончининг "холаси" ҳам ҳибсга олинган. У Тумушаба билан тахминан бир йил олдин танишганини маълум қилган.

Киритилди: 21:47 16.01.2020. Ўқилди: 6726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!