Европа Иттифоқи аъзо давлатларга мудофаа лойиҳаларини молиялаштириш учун COVID-19 пандемиясининг оқибатларини бартараф этиш учун яратилган Тикланиш ва чидамлилик жамғармасидан 335 миллиард евро йўналтиришга рухсат берди.
Politico нашрининг хабар беришича, Еврокомиссия ушбу дастурни амалга ошириш учун 2026 йил августигача муддат белгилаган.
Қайд этилишича, фақат бир қатор талаб ва мақсадларни амалга ошириш орқали давлатлар фонд маблағларидан фойдаланиш учун ариза топширишлари мумкин.
2021 йилда Тикланиш ва барқарорлик жамғармаси маблағларини иқлим дастурлари ва рақамли технологияларга йўналтириш режалаштирилган эди. Нашрнинг таъкидлашича, мудофаа лойиҳаларини молиялаштириш пандемиядан кейин Европа Иттифоқининг устувор йўналишларидаги туб ўзгаришларни акс эттиради.