Эркин кураш бўйича россиялик жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков бўлажак рафиқасини тўй куни ҳайдаб юборди, дея хабар берди НТВ канали.
Таъкидланишича, базм пайтида меҳмонларнинг телефонларига спортчининг бўлажак рафиқаси ноўрин тарзда ҳаракатлар қилган ҳолида тасвирга олинган видеолар жўнатилган.
Натижада чемпион севган ёрини ҳамманинг олдида ҳайдаб юборган.
Қариндошлари эса спортчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетишган.