Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун 346 нафар фуқаро жўнаб кетди

Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун 346 нафар фуқаро жўнаб кетди

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хорижий мамлакатлардаги вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг август ойида Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Д.Мишченко бошчилигида қатор иш берувчи компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида фуқароларимизни йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиш ва бошқа масалалар бўйича келишиб олинган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, бугун 346 нафар юртдошимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, йил якунига қадар 5 мингга яқин фуқароларимизнинг мазкур завод қурилишга ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 10:42 20.09.2020. Ўқилди: 2720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!