Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Амударё орқали дронда наркотик модда олиб ўтишга уриниш оғуфурушлар қўлга тушди

Амударё орқали дронда наркотик модда олиб ўтишга уриниш оғуфурушлар қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишган

Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:35 05.07.2026. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!