Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аморим "МЮ"ни тарк этишга тайёр

Аморим "МЮ"ни тарк этишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоадаги келажагига шубҳа билдирди ва "Олд Траффорд"ни қачон тарк этиши мумкинлигини айтди.

"Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Вест Хэм"га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва бу мавсумда Премьер-лигадаги 17-мағлубиятини қабул қилди.

Аморим "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини қайта тиклай олишига умид қилмоқда, аммо агар "қизил иблислар" келаси мавсумни худди шундай ёмон кайфиятда бошласа, Рубен кетади.

"Мен футболчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен ўзим ва бу клубдаги маданият ҳақида гапиряпман. Жамоанинг маданияти. Менда шундай ҳис бор: биз буни ўзгартиришимиз керак. Ёзда чиндан ҳам кучли ва жасур бўлишимиз керак, чунки биз яна бундай мавсумни ўтказишни хоҳламаймиз.

Агар биз шундай бошласак, агар бу туйғу шу ерда қолса, биз бошқа одамларга жой бўшатишга мажбур бўламиз", - деди Аморим Daily Express билан суҳбатда.

Киритилди: 05:37 13.05.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!