Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Амирсойда бино ёниб кетди

Амирсойда бино ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 01:32 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чимён» МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 кв.м майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 13:47 10.06.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!