Дубайнинг “Emirates” авиакомпанияси Бағдодга парвозларни бекор қилиш муддатини 14 декабргача узайтирди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «Репорт».
“Emirates” авиакомпаниясининг Бағдодга ва ундан қатновлари 2024 йил 14 декабргача (шу жумладан) бекор қилинди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Дубай-Бағдод йўналиши бўйича парвозлар «Flydubai» буджет авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Эмиратес шунингдек, Байрутга парвозларга чекловлар 31 декабргача (шу жумладан) амал қилишини эслатди.