Актёр ва собиқ полициячи, "юмшоқ дев" лақабли Жорж Белл 68 ёшида вафот этди. Белл 238 см баландликдаги АҚШдаги энг баланд одам сифатида танилган эди.
Хабарларга кўра, Жорж "American Horror Story" (2011 йилдан ҳозирги кунгача) телесериалида суратга тушган. 2007 йилда Гиннеснинг рекордлар китоби уни АҚШдаги энг баланд одам сифатида расман тан олди.
Жорж 1957 йилда Виржиния штатининг Портсмут шаҳрида туғилган. Белл оддий бола бўлиб туғилган, аммо бир қатор ўсиш суръатларидан кейин унга гигантизм ташхиси қўйилган. Коллежга кирганидан сўнг, Жорж актёрлик фаолиятини давом эттиришдан ва шерифнинг офисига қўшилишдан олдин бир муддат баскетбол ўйнаганди.