Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Таниқли ўта миллатчи Итамар Бен-Гвир миллий хавфсизлик вазири лавозимига қайта тайинланди.

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

У ўт очишни тўхтатишни ҲАМАС учун "мукофот" деб атаган эди. У бу келишув доирасида исроиллик асирларнинг озод этилишини ҳисобга олмаган ҳолда гапирди.

Исроил бош прокурори Нетаняхуга Бен-Гвирни аввалги лавозимидаги хатти-ҳаракатлари ва аниқ қонунбузарликлари туфайли мамлакат миллий хавфсизлик вазири этиб тайинламасликни маслаҳат берганига қарамай, у бу лавозимга қайта тайинланди.

Киритилди: 22:15 19.03.2025. Ўқилди: 21052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!